Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Қодиров Олий Мажлис депутатлигига сайлан(ма)дими? (видео)
23.12.2019 16:29,  
3808

"Платформа" телеграм канали Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларда етарлича овоз тўплай олмагани сабабли депутатликка сайланолгани ҳақида хабар тарқатди. Шу сабабли у Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округидан кейинги овоз бериш жараёнига қолган, дейилади хабарда.

Марказий Сайлов Комиссиясининг Халқаро Матбуот Марказида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига ўтган сайлов якунлари бўйича МСКнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги партия лидерлари иштирок этди.

Анжумандан сўнг Соф.уз муҳаррири Алишер Қодировдан 22 декабрдаги сайловларда унинг номзоди депутатликка сайланганини сўради.

"Ҳа, депутат бўлиб сайландим, кечаси 00:30 даги маълумотларга кўра, 70 фоиз атрофида овоз олган эдим. Лекин ҳали тўлиқ ўрганилмади. Рақибларга қараганда фарқ катталиги учун мен депутатликка ўтдим дея ишонч билан айта оламан" деди Алишер Қодиров.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан