Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади
4.03.2020 15:30,  
1671

“Ўзавтосаноат” АЖ ва “Фольксваген Груп Рус” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими “Ўзавтосаноат”да бўлиб ўтди. Келишув предмети “Жиззах” ЭИЗда “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқарилган техникани сотиш тизимини йўлга қўйишдан иборат. Завод Volkswagen концернининг йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган бир неча моделдаги енгил тижорат автомобилларини тўлиқ саноат цикли бўйича ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

“Фольксваген Груп Рус” янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва жараёнларини тақдим этади, шунингдек ходимларни ўқитишни амалга оширади. Завод Volkswagen концернининг ишлаб чиқариш, сифат, харидлар, етказиб бериш ва сотув тизимлари бошқаруви борасидаги замонавий стандартларига мувофиқ иш юритади. Шунингдек, корхона режаларига маҳаллий автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиларини (бугунги кунда улар “Ўзавтосаноат” АЖга тегишли 30 та йирик завод ва 160 дан зиёд ўрта ҳамда кичик корхоналардан иборат) жалб қилиш орқали муайян маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш ҳам киради.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 000 дона автомобилга тенг бўлади.

Аҳолиси сони 34 миллион кишидан ортиқ бўлган Ўзбекистон саноат ишлаб чиқариш, кичик ва ўрта бизнеснинг янада ривожланиши учун йирик салоҳиятга эга. Мамлакатда енгил тижорат автомобилларининг бозори ўсиш учун истиқболли сегмент саналади.

“Енгил тижорат автомобиллари сегменти бугунги кунда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги ягона ўзлаштирилмаган йўналиш саналади. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий автомобиль саноати тараққиётида янги салмоқли қадамни қўйиш имконини беради. Янги қўшма корхона, аҳолининг бандлигини ошириш баробарида, Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг янада ўсишига хизмат қилади”,- қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси жаноб Шавкат Умурзоқов.

“Фольксваген Груп Рус” бош директори Маркус Озегович: “Ўзбекистон автомобиль бозори жўшқин ривожланмоқда ва барча сегментларда катта ўсиш салоҳиятига эга. Ҳам концернимиз маҳсулоти, ҳам дилерлик марказларидаги юксак хизмат кўрсатиш даражаси ўзбек истеъмолчилари томонидан муносиб баҳоланишига аминмиз”.

Битим доирасида томонлар ҳамкорликни 2020 йилда Volkswagen Caddy моделини ишлаб чиқариш ва сотиш билан бошлашга келишиб олдилар, у иккита модификацияда таклиф этилади: 7 ўринли йўловчи универсали ва юк фургони. Ушбу модель ҳам тижорат, ҳам оилавий фойдаланишга мўлжалланган. Автомобиль қуввати 110 о.к. ва ҳажми 1,6 литрли тежамкор бензинли двигатель  билан жиҳозланади. Шаҳар цикли режимида ёқилғи сарфи 100 км.га 9,3 л., трассада – 100 км.га 6,1 л.га тўғри келади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида келажакда Volkswagen Group концернининг кенг моделлар қаторидан бошқа намуналарни ҳам ишлаб чиқариш ва келтириш имконияти кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан