Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар ҳаммани тил байрамига таклиф этмоқда
22.10.2019 14:00,  
249

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги ва Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамияти Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси билан ҳамкорликда 21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан 26 октябрь куни, соат 14:00да «Тил – миллат кўзгуси» шиори остида ташкил қилинадиган бадиий ва маърифий байрам тадбирига, ватандошларимизни таклиф қилмоқда.

“Тадбир сўнгида ўзбегим дастурхонининг кўрки ва шоҳ таоми - палов тақдим қилинади.

Ўзбек тилининг жозибаси ва сеҳрини биргаликда ҳис қилайлик азиз ватандошлар!“ - дейилган Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамиятининг расмий Telegram саҳифасида.

Тадбирда иштирок этиш учун ушбу формни тўлдириш керак: https://forms.gle/CMic16JiXBoz6iRK7

Манзил: İstanbul Ticaret Üniversitesi Sütlüce Kampüsü (Miniatürk музейи рўпараси).

Örnektepe Mah. İmrahor Cad. No: 88/2 Beyoğlu/İstanbul​.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан