Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 9 ойда фуқаролар банк карталаридан 105,5 трлн сўм маблағларни нақдлаштириб олди
15.10.2022 09:20,  
29

Ўзбекистонда 2022 йил январь-сентябрь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 503,0 трлн сўмни ташкил этгани ҳолда, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 39,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, банк кассаларига нақд пул тушумлари 244,3 трлн сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 258,7 трлн сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида банк кассаларига жами нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,7 фоизга ошган бўлса, савдо ва хизматлар соҳасидан тушумлар 27,5 фоизга (24,7 трлн сўм) ва банк хизматларидан нақд пул тушумлари 62,3 фоизга (31,8 трлн сўм) ошди. Жами тушумлар таркибида савдо ва хизматлар соҳасидан тушумлар улуши 3,4 фоиз бандга камайиши кузатилди.

2022 йилнинг 9 ойида савдо ва хизматлар соҳасидан жами тушумлар 183,1 трлн сўмни ташкил қилиб, шундан 62,6 фоизи (114,6 трлн сўм) нақд шаклда, 37,4 фоизи (68,5 трлн сўм) терминаллар орқали банк ҳисоб рақамларига кирим қилинди. Ўтган йилнинг шу даврида мос равишда 64,4 фоизи (89,9 трлн сўм) нақд шаклда, 35,6 фоизи (49,6 трлн сўм) терминаллар орқали банк ҳисоб рақамларига кирим қилинган.

Шунингдек, 9 ойда банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар ўтган йилга қараганда 41,8 фоизга (76,2 трлн сўм) кўпайди. Ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш миқдори 38,6 трлн сўмга (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 57,7%), аҳолининг омонат ҳисоб рақамларидан нақд пуллар олиш ҳажмининг 4,9 трлн сўмга (38,7 %) ва банклар томонидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш операцияларини 17 трлн сўмга (35,6%) ошиши ҳисобига юзага келди.

9 ой давомида банк карталарига кирим қилинган маблағлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,7 фоизга (179,8 трлн сўмга) ошиб, 382,6 трлн сўмни ташкил қилди. Ушбу маблағларнинг 125,6 трлн сўми – пенсия, нафақа ва иш хақи тўловлари, 121,9 трлн сўми – картадан картага ўтказмалар, (шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари орқали) 79,1 трлн сўми – нақд пулда ва омонат ҳисобварақларидан банк карталарига кирим қилинган маблағлар ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу даврда банк карталаридаги 105,5 трлн сўмлик (27,6 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. Шундан банкоматлар орқали 83,4 трлн сўмлик ва банк кассалари орқали 22 трлн сўмлик нақд пуллар ечилган.

 

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан