Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистондаги энг йирик банклардан бири ҳам "Мир" карталари билан ишлашдан бош тортди
14.10.2022 22:17,  
31

Қирғизистоннинг "Компаньон" банки ўз мижозларини Россиянинг "Мир" тўлов тизими карталарини қабул қилишни тўхтатаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда кредит ташкилоти сайтидаги пресс-релизда маълум қилинди.

Компаньон фақат Ғарб санкциялари остида қолган банкларнинг карталари билан ишлашдан бош тортди. Улар орасида Альфа-Банк, Промсвязбанк, Газпромбанк ва бошқалар бор. Хизмат 4-октябрдан бошлаб "ҳамкор процессинг маркази қарори билан тўхтатилган. Қирғизистоннинг бошқа банклари ҳозирча шунга ўхшаш баёнот бермаган.

Компаньон банки активлари бўйича мамлакатда тўққизинчи ўринда туради. У 2004 йилда Қирғизистон Миллий банки томонидан микрокредит ташкилоти сифатида рўйхатга олинган. 2016 йилда ташкилот банк лицензиясини олди. Қирғизистонда банкнинг 18 та филиали ва 100 та омонат кассалари мавжуд.

Аввалроқ, Туркия, Ветнам ва Арманистоннинг йирик банклари Россия тўлов тизимининг карталарини қабул қилишдан бош тортган, Қозоғистон ва Тожикистонда эса кредит ташкилотларига Мир карталаридан фойдаланиш бўйича ўзлари қарор қабул қилишга рухсат берилган эди.

Шундай қилиб, хорижий банклар АҚШ Ғазначилигининг Россиядан ташқарида карталардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаганлик учун блокировка қилувчи санкциялар жорий этилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдиришди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан