Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядаги ҳарбийларнинг давлат тўнтаришига бир йил тўлди
15.07.2017 15:46,  
5

14 июль куни Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Туркия ҳарбийларининг давлат тўнтаришига уриниши бостирилганига бир йил тўлиши муносабати билан ўша қонли ҳодисалар бўйича баёнот берди.

Баёнотга кўра, ўтган йилнинг 15 июль куни Туркия қуролли кучларининг бир гуруҳ ҳарбийлари бир вақтнинг ўзида Анқара ва Истанбул шаҳарларида тўнтаришини амалга оширишга уринган.

Маълум бўлишича, ҳарбийлар Истанбулда Бўғозичи ва Фотиҳ Султон Меҳмет кўприклари, Отатурк номидаги аэропорт ва вилоят ички ишлар бошқармасини эгаллаб, Анқарада Миллий хавфсизлик ташкилоти, Ички ишлар бош бошқармаси ва Гўлбоши полиция махсус хизмат маркази каби стратегик идораларга бомбали хужумлар уюштиришган. Бундан ташқари, мамлакат тарихида биринчи марта президент девони, бош вазир девони ва Туркия парламентига самолётлардан ўқ ёғдирилган.


Тўнтариш ҳаракати бошлангандан кейин бироз вақт ўтиб, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған телевидение орқали жонли эфирда туркия халқигаа мурожаат билан чиққан. Президент ўз мурожаатида тўнтариш ҳаракатини Туркия қуролли кучлари ичига кириб олган террорчиларнинг хужуми эканлигини маълум қилган эди.

Президент Эрдўған ўз мурожаатида халқини «демократия ва миллий иродасини ҳимоя қилиш учун» кўчаларга чиқиб, бу террористик ҳакаратга қарши туришга чақирган. Туркиянинг барча вилоятларида юз минглаб халқ тўнтаришчиларга тўсқинлик қилиш учун кўчаларга чиққан.

Оқибатда тўнтаришга қарши чиққан оддий халқ ва ҳарбийлар ўртасида қонли тўқнашувлар юз берган. Туркия ҳукумати маълум қилишича, мазкур тўқнашувларда 250 киши ҳалок бўлган ва 2 мингдан ортиқ одам жароҳат олган.

Туркия ҳукумати амалга ошмай қолган тўнтариш учун жавобгарликни Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ташкилот зиммасига юклаган. Тўнтаришдан сўнг ҳарбийлар ва давлат идоралари хизматчиларидан бир қанчаси террорчи ташкилотга аъзолиги учун ҳибсга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан