Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойнинг Ўзбекистонда энг яхши сотилаётган 3 смартфони
17.07.2017 10:32,  
27

Forbes нашрида ёзилишича, айни пайтда сайёрамизда 3 миллиард нафар смартфон фойдаланувчиси истиқомат қилмоқда. Улардан 3 дан 1 қисми Apple гаджетларидан фойдаланса, яна шунча одам Хитойда ишлаб чиқарилган электроника воситаларидан фойдаланади. Ундан кейинги ўринда оммабовлик бўйича Samsung девайслари туради. 

Бугун "Хитой смартфонлари" деган атама ҳам кучли смартфонлар ишлаб чиқарилувчи йирик смартфон саноатини ифодалай олади. Маълум бўлишича, Хитойда бир неча юзлаб смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар мавжуд. Улар орасида Huawei, Xiaomi, Lenovo, Oppo ва Vivo тобора оммалашмоқда. 

Тиниб-тинчимас Xiaomi тинимсиз тер тўкмоқда. Ҳамёнбоп ва яхши гаджетлари билан жаҳон миқёсида миллионлаб мухлислар орттирмоқда. Пулни орқасидан чопмаслиги оқибатида Осиё ва Европа бозорларида қисқа фурсат ичида бу бренд ихлосмандлари кўпайди.

Хусусан, Ўзбекистонда ҳам Xiaomi смартфонларидан фойдаланувчилар сони тобора ошиб бормоқда. "Малика" савдо марказида ҳамкорларимиз билан ўтказган сўровимиз шуни кўрсатдики, айни пайтда Ўзбекистондаги йирик электроника савдо мажмуасида қуйидаги 3 та хитойлик смартфон модели энг кўп ва яхши сотилмоқда:

1. Xiaоmi Redmi Note 4X 

2. Xiaоmi Redmi 4X  

3. Xiaоmi mi5s

Xiaomi Redmi Note 4 ва Xiaomi Redmi 4X моделлари қулоқни алдаши мумкин. Умуман олганда, бир нарсани эслаб қолинг: Note қўшимчаси — бу бренднинг экрани 5,5 дюймдан катта бўлган смартфонларига нисбатан ишлатилади. Redmi қўшимчаси эса — бу смартфоннинг ҳамёнбоп эканини англатади. "X" қўшимчаси эса мана шу "олтин ўрталик"да юрадиган смартфонлар сирасига киради.

Юқоридаги гаджетларга хос умумий яхши жиҳатлар қаторида сифатли камера, сифатли платформа ва узоққа чидаб берадиган аккумуляторни, шунингдек сифатли экранни санаш мумкин.

Xiaоmi mi5s эса флагманлар қаторида туради. Шундайб ўлса ҳам, Xiaomi камтаринлик билан уни нисбатан арзонга баҳолаган. Ҳозирча бу смартфонни ишлатиб кўрганлардан оммавий шикоятлар кузатилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан