Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил полицияси «Ал-Ақсо» масжидида имомга ўқ узди
20.07.2017 08:13,  
47

Қуддус шаҳрида бир неча кундан бери мусулмонлар ҳамда Исроил ҳукумати кучлари ўртасида келишмовчилик давом этмоқда. Анадўлу агентлиги хабар беришича, Исроил полицияси масжидда ўрнатилган янги тартибдна норози мусулмонларга қарши куч ишлатмоқда.

Ўтган ҳафтада Масжидул Ақсо олдида уч нафар қуролланган шахс ҳамда Исроил хавфсилик кучлари ўртасида отишма содир бўлган эди. Оқибатда 2 нафар Исроил полициячиси ҳалок бўлган. Шундан сўнг, Исроил ҳукумати ал-Ақсо масжидини ёпишга қарор қилган.

Қўшимча хавфсизлик чоралари жорий қилингач, масжид қайта очилган. Жумладан, қўшимча кузатув камералари ўрнатилган ҳамда масжидга кирувчиларни металл детекторлар ёрдамида текшириш йўлга қўйилган. Бу эса мусулмон аҳолининг норозилигини келтириб чиқарган.

Норозилик белгиси сифатида мусулмонлар масжид ичкарисига киришдан бош тортганлар. Улар масжид дарвозаси олдида намозларни жамоат бўлиб ўқишмоқда. Исроилнинг янги хавфсизлик чоралари ал-Ақсо масжиди бошқарувини амалга оширадиган Иордания рухсатисиз амалга оширилгани ҳам эътирозларга сабаб бўлган.

Аксарият мусулмонлар метал детекторлар назоратидан норози бўлишмоқда. Масжид олдида бир неча кундан бери полиция ва мусулмон аҳоли ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Сешанба кунги хуфтон намозидан сўнг полициячилар билан юз берган тўқнашувда масжид имоми Шайх Икрима Сабрий жароҳат олган. Исроил хавфсизлик кучлари имомга қарата резинали ўқдан отишган. Воқеа намоздан сўнг полициячилар мусулмонларни тарқатишга уриниши туфайли рўй берган.

Тўқнашув оқибатида бир қанча кишилар жароҳат олгани айтилмоқда. Масжид имоми шарқий Қуддусдаги Мақассид шифохонасига олиб кетилган. Унинг аҳволи тўғрисида маълум қилинмаган. Сешанба куни Исроил босиб олган Ғарбий соҳилда ҳам масжидда металл детеcтор ишлатилишига қарши намойиш вақтида бир киши ҳалок бўлган.

2015 йилнинг октябрь ойидан бери ўзаро тўқнашувларда 300 дан ортиқ фаластинликлар ҳалок бўлган. Исроил расмийлари маълумотига кўра, шу давр мобайнида 50 нафарга яқин исроиллик мусулмонлар томонидан ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ал-Ақсо» масжиди Ислом динида Маккада «Ал-Ҳарам» ва Мадинадаги «Набавий» масжидларидан кейинги учинчи муқаддас даргоҳ ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан