Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси қурилади
20.07.2017 17:12,  
28

Вазирлар Маҳкамасининг 7 июлдаги қарори билан Тошкентда тез қурилувчи ва арзон турар-жойлар қурилишини ривожлантириш бўйича чоралар тасдиқланди, деб хабар қилдиNorma.uz.

2017—2018 йилларда пойтахтнинг Олмазор туманидаги собиқ «Тошкент чинни заводи» ҳудудида «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси қурилади.

У олтита тўққиз қаватли кўп квартирали уй ва битта Германиянинг Vollert компаниясининг замонавий энергиятежамкор технологияси жорий этилган ҳолда қурилиш конструкциялари ва буюмлари қўлланилган тажриба-синов кўп квартирали тўққиз қаватли уйни ўз ичига олади.

Квартиралар ёш оилалар, эскирган уйларда яшаётган аҳоли вакиллари ва турар-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд фуқароларга тақдим этилади.

Турар-жой мажмуаси жисмоний шахсларни дастлабки бадаллари (квартира нархининг 25 фоизидан бошланадиган), Давлат бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан уларни «Ипотека банк» АТИБ устав капиталини оширишга йўналтириш йўли билан (75 фоиз) бунёд этилади.

Ташқи ва ички муҳандислик тармоқлари, йўллар, йўлаклар, ҳовли иншоотлари, болалар майдончалари, қурилиш майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан