Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон 24» каналининг ишга тушиш санаси маълум қилинди
21.07.2017 15:32,  
9

МТРК таркибида ташкил этилаётган «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканали қачондан иш бошлаши маълум қилинди, деб хабар берди«Darakchi.uz».

Янги канал душанба, 24 июлдан ўз эфирларини узата бошлайди. Худди шу куни «Ўзбекистон 24» радиоканали ва www.Uzbekistan24.uz сайтлари ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Дастлаб телеканал эфирлари ёзиб олинган ҳолда кейинчалик эса тўғридан-тўғри узатилиши кўзда тутилган.

Янги радио ва телеканал «Диёр» телеканали ва «Тошкент» радиоканалларининг частоталарида эфирга узатилади.

Маълум бўлишича, «Ўзбекистон 24» телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан иборат.

Канал SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан