Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Июль ойининг сўнгги кунлари ва август бошида Ўзбекистон бўйлаб жазирама кузатилади
24.07.2017 15:25,  
2

24−31 июль ва 1−2 август кунлари Ўзбекистон бўйлаб +37…+42 даража иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилади, деб хабар берди Ўзгидромет «Sof.uz"га.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади.

25 июль куни учун об-ҳаво башорати

24 июль 20:00 дан 25 июль 20:00 гача

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3−8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22−24, кундузи 38−40 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7−12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23−28, кундузи 39−44 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7−12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24−29, чўл ҳудудида 30−32, кундузи 39−44 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7−12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20−25, кундузи 37−42 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7−12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24−29, кундузи 39−44 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5−10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20−25, кундузи 35−40 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7−12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15−20, кундузи 27−32 даража иссиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан