Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






AҚШлик блогер Марказий Осиёга сафаридан қандай таассуротлар олди?
25.07.2017 12:49,  
7

Ҳали ўттиз ёшга кириб улгурмаган америкалик блогер, саёҳатчи Дру Бински бугун дунёнинг юзга яқин мамлакатига саёҳат қилишга улгурди. Ўз саёҳатлари ҳақида блог ёзадиган Дру Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга бориш “must go” эканлигининг тўрт сабаби ҳақида тўхталди.

Мен яқинда Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга уюштирган ўн кунлик саёҳатимдан қайтиб келдим. Бу мамлакатлар ҳақидаги ажойиб маълумотларни сиз билан баҳам кўрмоқчиман.

Келинг, ҳикояни ўзим тасвирга олган икки дақиқалик видеодан бошласак.

Мен одатимга хилоф тарзда  G-Adventures сайёҳлик компанияси уюштирган 10 кишилик гуруҳ билан саёҳат қилдим. Лекин тан олишим керак, ҳар бир нарсанинг батартиблиги ёқимли ўзгаришдир.

Саёҳатимдан олдин мен бу мамлакатлар ҳақида кўп нарса билмасдим. Ҳақиқатни айтганда, умуман, ҳеч нарса билмасдим. Aмерикалик сифатида яна ҳам тўғрисини айтадиган бўлсам, биз америкаликларда “-истон” билан тугайдиган мамлакатларни хавфли деб ўйлаш муаммоси бор. Гарчи бундай деб ўйлаш ҳақиқатдан анча йироқ бўлса-да.

1. Бағри кенг ва дўстона одамлари

Тожикистондаги қишлоқлардан бирида олинган сурат

Қаерга бормайин, одамлар меҳрибон, меҳмондўст ва самимий эди. Улар нафақат мендек чет эллик сайёҳга, балки бир-бирларига ҳам меҳрибон ва хушмуомала экан. Гарчи биз турли тилларда гаплашсак-да, маҳаллий аҳоли мени ўз уйларига бир пиёла чой ичиш ёки таомланиш учун таклиф қилар эди. Таиланд ёки Ҳиндистонда бўлгани каби бу ерда мендан пул олиш учун фойдаланаётганликларини ҳис қилмадим. Aксинча, айримларига пул таклиф қилганимда, улар менинг бу таклифимни рад ҳам этишди.

Мен Шимолий Тожикистоннинг кўплаб қишлоқларида бўлдим ва саёҳатларим давомидаги энг дўстона одамларни учратдим. Бу одамлар иссиқ сув, интернет ва машиналарсиз одмигина бахтли ҳаёт кечиришар экан. Буни тасаввур қила оласизми?

Бундай тажриба ва алоқаларни кўриб ҳамда ортга назар ташлаб, ҳозир биз эга бўлган нарсаларимизга шукр қилсак арзийди.

2. Aжойиб табиат

Ола Aрча Миллий боғи. Қирғизистон

Қирғизистоннинг 94 фоизи тоғлардан иборат эканлигини билармидингиз? Қирғизистон тоққа саёҳат қиладиганлар учун жаннат, тоғларнинг баландлиги 25 000 фут ёки 7620 метрга етади.

Тожикистоннинг табиати ҳам ақлни шоширади, кўп жойларига ҳаттоки сайёҳларнинг қадами етиб бормаган. Тожикистонда табиатга саёҳатларим энг завқлиларидан бири бўлди, деб айтсам ёлғон гапирмаган бўламан. Қорли тоғ чўққилари,  тезоқар сойлар, қалин ўрмонлар ва атрофда кезиб юрган отлар – гўёки, мен ўзимни ҳақиқий кинода  яшаётганлигимни ҳис этдим.

Ўзбекистон эса қорли тоғлардан иборат бўлмай, иқлими қуруқ экан. Кўз ўнгингизда ястаниб ётган бепоён саҳроларни автоуловда кезишни  тавсия қиламан.

3. Ҳамёнбоплик

Йўл четидаги савдо растаси. Шимолий Тожикистон

Уч мамлакатдаги нарх-наволар нисбатан арзон. Бу ердаги нархларни Жануби-Шарқий Осиёдаги нархларга солиштирса бўлади. Саёҳат давомида ҳамёнингизнинг таги кўринишидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

Ўзбекистонда пулингизни тежаш учун бир маслаҳат бераман. Мамлакатда долларнинг сўмга нисбатан иккита курси мавжуд. Исталган банкдан бир AҚШ долларингизни 4000 сўмга алиштириб олсангиз бўлади. Қорабозорда эса 1 долларингизни 8000 сўмга сотасиз. Қорабозор атамасидан чўчимасангиз ҳам бўлади. Меҳмонхонадан қорабозор курси қанчалигини сўраб олинг ва ишингизни тезда битира оласиз! Ҳамма нарса арзон бўлган мамлакатда сиздан бой одам бўлмайди. Бунинг сабаби шуки, ўзбек сўмининг юқори суръатда қадрсизланиши хорижий валютага бўлган талаб ошишига олиб келди. AҚШ долларининг қиймати эса жуда баланд.

4. Буюк Ипак йўлининг тарихи

Самарқанддаги сайр. Ўзбекистон

Кўпчиликка маълумки, Ипак Йўли Шарқни (Хитой ва Кореяни) Ғарб (Европа ва Яқин Шарқ) билан боғловчи қадимий савдо йўли бўлган. Бу мамлакатларнинг шаҳарлари қадимий Ипак Йўлида жойлашган муҳим марказлар бўлган ва ҳозир ҳам бу ердаги кўп шаҳарларда ўтмишнинг изларини кўриш мумкин.

Ипак Йўли тарихини сақлаб қолган шаҳарлардан менга ёққани Самарқанд бўлди. Шаҳарда бетакрор кўк кошинли кўплаб масжид ва мақбаралар мавжуд, Регистон майдони эса савдо-сотиқнинг бош майдонидир.

Тожикистонда бўлган пайтимиз мамлакатнинг шимолида жойлашган Хўжанд деб аталадиган шаҳарга бордик. Хўжанд ҳам Ипак Йўлидаги муҳим шаҳарлардан бири бўлган. Шаҳар мўғулларнинг Чингизхон бошлиқ армияси томонидан вайрон этилган бўлса-да, яхши сақланиб қолган қадимий, анъанавий бозорлари сабаб зиёрат қилишга арзийди.

Сўнг сўз ўрнида

Умид қиламанки, бу постни ўқигач, сизда Марказий Осиёнинг бу мамлакатларига саёҳат қилиш иштиёқи уйғонди. Бу мамлакатларни ўз кўзингиз билан кўришингиз ва ўзингиз учун кашф этишингиз мумкин. Ёзганларим кўрганларимнинг ниҳоятда бир кичик қисми холос.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан