Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳирот шаҳрида шиалар масжиди портлатиб юборилди
2.08.2017 09:05,  
12

Сешанба куни кечқурун Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида жойлашган шиалар масжиди террорчи-худкуш томонидан портлатиб юборилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Портлаш маҳаллий вақт билан тахминан 20:00 да содир бўлган. Худкушлик ҳужуми вақтида масжидда 300 нафарга яқин одам шом намозини ўқиётган бўлган.

Маҳаллий ҳокимият мулозимлари тасдиқлашича, портлаш туфайли камида 30 киши қурбон бўлган ва 63 киши жароҳатланган. Аввалроқ Ҳирот вилояти маъмурияти вакили Жаланий Фарҳод қурбонлар сони 50 нафарга етиши ҳақида маълум қилган эди.

Associated Press агентлиги эса ҳиротлик Маҳдий Ҳадидга асосланиб, Жаводия масжидидаги портлаш оқбатида 100 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берган. Agence France Presse агентлиги Ҳирот полицияси вакили Абдулаҳад Вализодага таяниб маълум қилишича, масжиддаги портлашни икки нафар террорчи амалга оширган.

Улардан бири портловчи қурилмани кийиб олган бўлиб, ўзини масжид ичкарисида портлатиб юборган. Шериги эса ўқотар қурол билан қуролланган бўлган. Ҳар иккала жангари портлаш туфайли ҳалок бўлган. портлашдан сўнг маҳаллий шиалардан иборат гуруҳ полиция маҳкамаси олдида намойиш ўтказган ва полициячиларни тошбўрон қилган.

Ҳужум учун жавобгарликни бирор гуруҳ зиммасига олмаган. Толибон вакили Қори Юсуф Аҳмадий гуруҳнинг мазкур портлашга алоқаси йўқлигини маълум қилган. Бир кун олдин Қобулдаги Ироқ элчихонаси олдида ҳам терорчилик ҳужуми амалга оширилган эди. Элчихонага қилинган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи зиммасига олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан