Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Статистика тизими халқаро амалиётга мослаштирилади
2.08.2017 10:22,  
6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатда халқаро статистик ахборотлар шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи статистикада кенг қўлланилувчи статистик таҳлил усуллари, кўрсаткичлар, баҳолаш мезонлари ва ҳисобот шаклларини жорий этиш бўйича чоралар кўзда тутилган.

Қарор билан 2017−2021 йилларда статистика ташкилотлари фаолиятини тубдан ошириш, статистик ахборотлар ва тизимлар сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати тузилмаси қайта кўриб чиқилди. Бошқарув қўмитасида биринчи ўринбосар, иқтисодий ва ижтимоий статистика бўйича ўринбосар, шунингдек, АКТ ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосар таъсис этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан