Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Ўзбекистон делегацияси Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофидаги вазиятни муҳокама қилди
2.08.2017 14:38,  
31

1 август куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ижроия қўмитасининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги очиқ фавқулодда йиғилиши ишида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, йиғилишда Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофидаги вазият муҳокама қилинди.

14 июль куни террорчилар томонидан қилинган ҳужум оқибатида икки полиция ходими ўлдиришига жавобан Исроил ҳукумати Ибодат тепалигида назоратни кучайтирганди. Металл аниқлагичлар ва видеокузатув тизимининг ўрнатилиши мусулмон аҳоли орасида кўплаб норозиликларга сабаб бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан