Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир миллиондан ортиқ яманлик болакайларга вабо хавф солмоқда
3.08.2017 09:43,  
4

Save The Children хлақаро хайрия ташкилоти Яманда тарқалиб бораётган вабо эпидемияси бўйича маълумот берди, дея хабар беради Guardian нашри.

Апрел ойида бошланган вабо эпидемияси Яманнинг турли ҳудудлари бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Ҳозирга қадар касалликни 425 мингдан ортиқ одам юқтириб бўлган. Қурбонлар сони 1 900 кишидан ортиб кетган.

Халқаро хайрия ташкилоти жаҳон ҳамжамиятини Ямандаги вабо энг кўп тарқалган ҳудудларга кўпроқ тиббиёт ходимларини жўнатишга чақирган. Маълум бўлишича, янги аниқланган беморларнинг 44 фоизи ҳамда қурбонларнинг 32 фоизини 15 ёшгача бўлган болалар ташкил қилмоқда.

Болаларни ҳимоялаш ташкилотининг Ямандаги ваколатхонаси раҳбари Тамер Киролоснинг айтишича, вабони даволаш мураккаб иш эмас. Бунинг учун беморлар тиббий хизматдан фойдаланиш имконига эга бўлишса бас.

Аммо уруш туфайли шифохоналар вайрон бўлган ва инфратузилма буткул ишдан чиққан. Ҳукуматга қарашли тиббиёт муассасалари ходимлари бир йилдан бери маош олишмаган. Нотинч вазият туфайли дори воситаларини етказиб бериш қийин бўлмоқда.

Вабо юқумли бактерия касаллиги бўлиб, ифлосланган сув ва озиқ-овқат орқали тарқалади. Вирусга қарши ўз вақтида даво чораси кўрилмаса, касаллик бир неча соат ичида инсонни ҳаётдан олиб кетади. Бугунги кунда Яман аҳолисининг тўртдан уч қисми ёки 20,7 миллион киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Oxfam ташкилоти Яман тарихда вабо энг кўп тарқалган мамлакат бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган. Таҳлилчилар тахмин қилишича, мамлакатда эпидемияга чалинганлар сони йил охиригача 600 минг нафардан ортиши мумкин. Save The Children маълумотига кўра, бир миллиондан ортиқ 5 ёшгача бўлган болалар вабо кенг тарқалган ҳудудларда истиқомат қилади. Уларга вабо билан бирга очарчилик ҳам хавф солмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан