Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2050 йилга бориб кўзи ожизлар сони уч баробарга ортиши мумкин
4.08.2017 21:23,  
53

Lancet Global Health тиббиёт журналида чоп этилган мақолада 2050 йилга бориб дунёда кўрлар сони ҳозирги 36 млн нафардан 115 млнга етиши ҳақида сўз юритилади. Бунинг сабаби қариётган аҳоли сонининг ўсишидир.

“2015 йилда дунёдаги 7,33 млрд инсондан 36 млнининг кўзи ожиздир... 2020 йилда кўзи ожиз ва кўриш қобилияти бузилган кишилар сони 38,5 млнга етади, 2050 йилда эса бу сон 115 млнгача ўсади”, дейилади ҳисоботда.

Кўр ва кўриш қобилияти бузилган кишиларнинг энг кўпи Жанубий Осиё ва Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган Африка мамлакатларига тўғри келади.

1990 йилдан 2015 йилга қадар ўтказилган тадқиқотлар бугун 200 млндан ортиқ кишида кўриш сезгисининг ўрта ва оғир даражада бузилиши борлигини кўрсатди. Бу сон 2050 йилга бориб 550 млндан ортиб кетади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан