Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Швейцария қонунчилик тажрибасини қўллашни мўлжалламоқда
9.08.2017 13:00,  
2962

Ўзбекистон Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов ва Швейцариянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар шунингдек, Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилди.

Бундан ташқари, икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан