Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Горбачев Москва ва Вашингтонни “кеч бўлмасдан” келишишга чақирди
9.08.2017 18:04,  
12

Собиқ ССРИнинг биринчи президенти Михаил Горбачев Россия ва Америка раҳбариятини “кеч бўлмасдан” муросага келишга чақирди. Сиёсатчи 40 йиллик “совуқ уруш”дан кейин ССРИ ва АҚШ ўртасидаги музокара жўн бўлмаганлигини Anadolu агентлиги билан суҳбатда тилга олди.

“Ҳозирги етакчиларга бир-бирини қўрқитишни, ваҳимага солишни эмас, кеч бўлмасдан учрашиш ва келишиб олишни маслаҳат берган бўлардим”, деди Горбачев. Унинг айтишича, илгари дарғазаб ва мутлақо дипломатик бўлмаган кўплаб тортишувларга бардош беришига тўғри келган. Ҳар доим энг оғир вазиятда ҳам учрашув ва мулоқотга имкон топиш керак, деди у.

Икки буюк давлат ўртасида қуролланишни қисқартириш шартномаси имзолангач, миллионлаб одамларнинг онгида бурилиш ясалганлиги ва муносабатларнинг янги поғонасига чиқилганлигини Горбачев суҳбатда эслаб ўтди. Собиқ Иттифоқ раҳбари дунё ядро уруши бўсағасида қолганлиги унга қатъият бахш этганлигини қўшиб қўйди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан