Хитойдан дунёдаги энг арзон электромобилни қарши олинг

10.08.2017 | Технологиялар | 4073

General Motors SAIC-GM-Wuling қўшма корхонаси икки ўринли Baojun E100 электромобилини тақдим қилди. Уни дунёнинг энг арзон электромобили деб ҳисоблашмоқда. Чунки баҳоси 5 326 АҚШ долларидан ошмайди.

Baojun E100га биттагина электромотор ўрнатилган бўлиб, унинг қуввати 39 от кучига тенг. Юз км/соат тезликда ҳаракатлана олади.

“Баожун”нинг батареяси 155 км юришга имкон беради. Батареяни токка тўйдиришга 7,5 соат вақт кетади.

Электромобиль арзон бўлгани билан салони қуп-қуруқ эмас. Энг асосий жиҳозларига Wi-Fi, 7 дюймли мултимедиа тизими ва калитсиз очиш мосламаси киради. Бундан ташқари, ABS тизими, руль бошқарувининг электрли кучайтиргичи, парктроник ва пиёдани таниш тизими каби қулайликлари бор.

carzone.uz