Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги аэропортда жуда катта миқдордаги Ўзбекистон мевалари йўқ қилинди
10.08.2017 13:01,  
10

2017 йилнинг бошидан буён  “Тошкент – Хабаровск” авиақатнови йўловчилари юклари таркибида 440 кг  таъқиқланган ўсимлик ва мевалар аниқланиб, мусодара қилинган. Карантин остига тушган маҳсулотларнинг барчаси назорат пунктининг ўзидаёқ йўқ қилинган, деб хабр қилмоқда РИА Амерпресс нашри. 

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилдан буён Россельхонадзор томонидан, зарарли ҳашоротлар тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида, Россияга Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ўсимликларнинг айрим тури, майиз, ёнғоқ, олма, шафтоли, қовун, туршак, нектарин ва қуритилган мевалар олиб кириш таъқиқланган эди.

Лекин шунга қарамасдан  Ўзбекистондан келаётган йўловчилар ўнлаб килограм мева ва қуритилган мевалар олиб келишда давом этмоқда. Хабаровск аэропорти божхона ходимлари йил бошидан буён 32 маротаба ноқонуний ҳолатни аниқлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан