Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ҳарбий самолёти Оқ уй ва Пентагон устидан учиб ўтди
10.08.2017 13:42,  
4

Россия ҳарбий самолёти АҚШ билан Очиқ осмон келишуви доирасида келишилган парвозни амалга ошириб, 9 августда Капитолий, Пентагон, Оқ уй ва президентнинг бошқа қароргоҳлари ҳамда Вашингтон яқинидаги махфий ҳукумат бункери устидан учиб ўтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди

CNN икки манбасига таяниб маълум қилишича, самолёт, шунингдек, Дональд Трамп ўз таътилини ўтказадиган Бедминстер шаҳри осмонида ҳам парвоз қилган.

Бунда гап йўналиши Америка ҳукумати билан келишилган Ту-154 самолёти ҳақида бормоқда. Унинг бортида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари бўлган.

Нашр элатишича, аввалроқ Очиқ осмон бўйича битим доирасида Россия осмонида Польша ва Словакия мутахассисларининг биргаликдаги кузатув парвози амалга оширилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан