Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳоли сони камаяётган мамлакатлар
15.02.2016 16:05,  
87

Аммо демографик ўсиш ҳамма давлатларга ҳам тегишли эмас, баъзи мамлакатларда аҳоли сони ортиши ўрнига камайиб кетмоқда. Қуйида Population Reference Bureau тадқиқот марказининг (АҚШ) аҳолиси жадаллик билан камаяётган мамлакатлар бешлиги ҳақидаги маълумоти берилган.

1. Япония

Ҳозирги аҳолиси: 126 миллион 981 минг

2050 йилга прогноз: 95 миллион 152 минг 

Қанчага камаяди: 25%

65 ёшдан ошганлар нисбати: 23%

Туғилиш индекси: 1.4

Миграция индекси: -1

Кунчиқар мамлакатда аҳолининг қариб бориши аллақачон долзарблик касб этган. 1970 йилдаёқ бу ерда қариялар сони уч баравардан ортиб кетди. Туғилиш даражасининг пастлиги, асосан иқтисодий ва бир қатор ижтимоий муаммолар туфайли одамларнинг бошқа ўлкаларга кўчиб кетиши мамлакат аҳолисининг камайиб боришига сабаб бўлмоқда.

2. Украина

2014 йил бошидаги аҳоли сони: 45 миллион 864 минг

2050 йилга прогоноз: 35 миллион 273 минг 

Қанчага камаяди: 23%

65 ёшдан ошганлар сони: 16%

Туғилиш индекси: 1.5

Миграция индекси: 0

Population Reference Bureau таҳлилчилари Украинанинг ўтган йил бошидаги аҳолиси сонига асосланган ҳолда тадқиқот ўтказишган. Ҳатто шу ҳолда ҳам мазкур мамлакатдаги демографик вазиятнинг истиқболи умидбахш эмас, Қримнинг Украина ҳудудидан ажратилиши эса вазиятни янада ёмонлаштирди. Украина жануби-шарқидаги ҳозирги беқарорлик ҳам демографияга таъсирини ўтказмай қолмайди.

3. Босния-Герцеговина

Ҳозирги аҳолиси: 3 миллион 826 минг

2050 йилга прогноз: 3 миллион 075 минг 

Қанчага камаяди: 19,6%

65 ёшдан ошганлар сони: 14%

Туғилиш индекси: 1.2

Миграция индекси: 0

Босния-Герцоговинадаги туғилиш кўрсаткичи дунё бўйича энг пастлардан бири ҳисобланади. Ҳозир у тахминан ўлим кўрсаткичига тенг, бироқ 15-20 йилдан кейин пенсия ёшига етадиганлар сони кўпаяди, туғилиш эса янада камайиш кутилмоқда.

4. Болгария

Ҳозирги аҳолиси: 7 миллион 210 минг

2050 йилга прогоноз: 5 миллион 894 минг 

Қанчага камаяди: 18,2%

65 ёшдан ошганлар сони: 18%

Туғилиш индекси: 1.6

Миграция индекси: -2

Бу ерда демографик вазият билан боғлиқ ижобий ўзгаришлар кузатилаётган бўлса-да (туғилиш кўрсаткичи 1993 йилдан бери энг юқори бўлиб турибди), одамларнинг бошқа мамлакатларга кўчиб кетаётгани ҳисобига аҳоли камаймоқда. Кўчиб кетаётганларнинг кўпчилиги ота-ота бўлиш мумкин ёшда – 20 дан 39 гача. Шундай қилиб, никоҳлар сони камаймоқда. Болгария ҳозирданоқ қариялар сони бўйича етакчилардан саналади.

5. Грузия

Ҳозирги аҳолиси: 4 миллион 340 минг

2050 йилга прогноз: 3 миллион 591 минг 

Қанчага камаяди: 17,2%

65 ёшдан ошганлар сони: 14%

Туғилиш индекси: 1.7

Миграция индекси: -2

Грузия аввалдан узоқ умр кўрувчилар юрти ҳисобланади, бу ерда ўлим кўрсаткичи 1000 кишига 10 тани ташкил этади. Устига-устак, иқтисодий муаммолар сабаб ёшларнинг мамлакатни тарк этаётгани аҳоли сонининг камайишига олиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан