Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афсона ва ҳақиқат: «Пахтакор» ҳалокатининг сири
11.08.2017 18:53,  
41

Бугун 11 август. Ўзбек футболи оғир жудоликка учраган кун. Роппа-роса 38 йил муқаддам – 1979 йилнинг 11 август куни Украина осмонида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси авиаҳалокатга учради. Тошкентдан Минск томон парвоз қилган Ту-134 самолёти Челябинскдан Кишинёв сари отланган бошқа бир Ту-134 билан тўқнашиб кетди.

Хўш, кенг осмонда икки самолёт қандай қилиб урилиб кетди? Аслида, самолёт тўқнашувлари тез-тез содир бўладиган ҳалокатлар сирасига кирмайди. «Пахтакор» иши бўйича айбдорлар аллақачон жазоларини олишган бўлсада, асл ҳақиқат ҳозрига қадар сир сақлаб келинмоқда. Бугун биз ҳалокат қандай содир бўлгани тўғрисида мавжуд маълумотларни етказишга ҳаракат қиламиз.

14 август куни ССРИ чемпионатионинг навбатдаги турида Минскнинг «Динамо» ва Тошкентнинг «Пахтакор» жамоалари учрашиши лозим эди. Совет футболида узоқ йиллар Украина жамоалари етакчилик қилиб келишган. Иттифоқда футбол партия сиёсатининг бир кўриниши даражасида бўлиб, футбол жамоасининг муваффақияти билан республикалар раҳбарлари фахрланиб юришарди.

Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбари Шароф Рашидовнинг футболга эътибори ҳам бошқача эди. У «Пахтакор» жамоасининг кучли клубга айланишига сабабчилардан бири бўлган. Рашидовнинг дала ҳовлиси ёнида «Пахтакор» учун 10 минг кишилик стадион, машғулот базаси ва меҳмонхона қурилган.

1959 йилги мавсумда «Пахтакор» илк маротаба ССРИ олий лигасида иштирок этади. 1962 йилда жамоанинг совет футболи тарихидаги энг яхши натижага эришади (6 ўрин). 1968 йилда эса ССРИ кубоги финалчиси бўлади. Бир муддат ўйинларида пасайиш кузатилган «Пахтакор» 70 йиллар охирида яна кучая бошлайди ва чемпионатнинг еткачи жамоаларини («Шахтёр» (Донецк), «Динамо» (Киев) ва «Динамо» (Тбилиси)) бирин-кетин мағлубиятга учратади.

Айрим таҳлилчилар фикрича, фожиа содир бўлган мавсумда Тошкент жамоаси олтин медальга даъвогарлик қилиши ҳам мумкин эди. Навбатдаги рақиб эса Минскнинг «Динамо»си эди. Ўйин ССРИ олий лигасининг 19 тури доирасида 13 август куни Минскда бўлиб ўтиши лозим эди.

11 август куни соат 11:30 да Ту-154 самолёти 7880 рақамли рейс билан Белоруссия пойтахти Миснк томон йўлга чиқади. Самолёт бортида 7 нафар экипаж аъзоси ва 77 нафар йўловчи бўлиб улардан 14 нафари «Пахтакор» аъзолари (14 футболчи, мураббий, администратор ва шифокор) эди. 11:10 да эса Челябинскдан Молдавия пойтахти Кишинёв сари яна бир Ту-134 7628 сонли рейс билан парвозни бошлаган эди. Самолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси ва ва 88 нафар йўловчи бўлган

Ўша куни Харковдаги парвозларни бошқариш марказида 20 ёшли Николай Жуковский бошқарув пултига ўтқазилади. Учинчи даражадаги диспетчер Жуковский ҳали тажрибасиз бўлиб, стажёр вазифасини ўтаётган эди. Смена раҳбари Сергей Сергеев Жуковскийнинг ишини назорат қилиш учун литер рейслари учун жавобгар диспетчер Владимир Сумскойга топширади.

Сумскойнинг 2005 йилда Россия телеканалига берган илк интервьюсидан маълум бўлишича, ўша куни литер (VIP) рейс бўлиши лозим эди. «Литер рейс» иттифоқ ва компартиянинг юқори мартабали раҳбарлари учадиган парвоз бўлиб, улар учун махсус учиш йўлаги ажратилиши ва бу рейсга бошқа парвозлар халақит қилмаслиги лозим эди. Ўша куни литер рейсда ким учгани ҳамон номаълум. 9 июнь куни ССРИ раҳбари Леонид Брежнев таътилга чиққани ва Қримда дам олаётгани ҳақида матбуот 11 август куни хабар берган эди.

Ҳалокатдан сўнг фожиага Брежневннг фавқулодда учиши сабаб бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Айримлар «Пахтакор» чиққан самолёт Брежневнинг йўлидан атайин олиб ташланиши туфайли тўқнашув содир бўлган, деб ҳисоблашади. Бу версияни тасдиқлаш ҳам инкор қилиш ҳам имконсиз. Ҳалокатга доир ҳужжатлар махфий қолаётгани туфайли ҳамон ўз кучида қолмоқда. Кейинчалик эълон қилинган ҳисобот ва суд ишида литер рейс ҳақида маълумот учрамайди.

Ҳалокатга ердан туриб берилган ракета зарбаси сабаб бўлгани ҳақидаги тахминлар ҳам мавжуд. Ўша вақтда Украинада совет армияси янги стратегик қуролларни синовдан ўтказаётган эди. Ракета учиришдаги хатолик туфайли самолёт уриб туширилган бўлиши ҳам мумкин. Авиаҳалокатда қурбон бўлган «Пахтакор»ниннг иккинчи мураббийси Идгай Тазетдиновнинг турмуш ўтоғи Алла Тазетдинованинг эслашича, 1980 йилда бир юрист унга самоёт уриб туширилгани ҳақида гапирган.

Бундай тахмин учун ҳам асос мавжуд. Совет армияси томонидан самолётлар уриб туширилиши бир неча маротаба рўй берган. Жумладан, 1959 йилда Ил-14 ва 1962 йилда эса Ту-104 самолётларига ракета билан зараб берилган. (Яқин тарихда ҳам бундай ҳодисалар такрорланган. 2001 йилнинг 4 октябрь санасида Новосибирскдан Тел-Авивга парвоз қилган Ту-154 самолётини Украина ҳарбийлари, 2014 йилнинг 17 июлида эса Малайзия самолётини Украинанинг Донецк вилоятида исёнчилар уриб туширганини эсланг.) Аммо ҳодиса юзасидан олиб борилган терговда бу тахминлар эътиборга олинмаган.

Ўз вақтида авиаҳалокатга Украинанинг ўша вақтдаги раҳбари Влаимир Шчербитскийнинг алоқадорлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган. Бунга Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбари Шароф рашидов билан бўлган сиёсий курашни сабаб қилиб кўрсатишади. Ўз даврида Ўзбекистон раҳбарининг сиёсатдан холи асараларини нашр қилиш ҳам Украинада тақиқланган эди. Футбол эса иккала сиёсатчининг марказда ва республикаларда обрўси юқори бўлиши учун восита бўлгани тахмин қилинади.

Қайд этиш жоизки, ўша вақтда Харков осмонида самолёт парвозлари жуда зич эди. 14 та йўналиш бўйича суткасига 700 тага яқин смаолётлар учиб ўтарди. Литер рейс учун йўлак ажратилиши парвозларни бошқаришни янада мураккаблаштирган.

Иккала Ту-134 самолёти белгиланган трасса бўйлаб тўғри бурчак бўйича кешиш нуқтасига яқинлашиб келар эди. Днепродзержинск осмонидаги кесишиш нуқтасига самолётларнинг етиб келиш вақти Жуковскийнинг ҳисоб-китобларига кўра 3 дақиқага фарқ қилиши лозим эди. Шунинг учун диспетчер «Пахтакор» самолётига 8 400 баладликда учишга кўрсатма беради. Худди шу баладликда иккинчи Ту-134 самолёти ҳам Днепродзержинскка яқинлашиб қолган эди.

Диспетчер хавфни пайқаганда ҳалокатга атиги бир неча дақиқа қолган эди. Жуковский хато қилгани ҳақида Сумскойга хабар етказади. Сумской эса, ўз навбатида тўқнашувнинг олдини олишга ҳаракат қилади. У Тошкентдан келаётган самолётга 9 000 м баландликни эгаллашга кўрсатма беради. Диспетчерга унинг кўрсатмаси гўё қабул қилингани тўғрисида радиоалоқа орқали «Тушунарли» деган тасдиқ келади. Аммо «Пахтакор» самолёти алоқага чиқмаган эди. Кўрсатмани эса учинчи ҳаво кемаси – 9 600 метр баладликда келаётган Ил-62 тасдиқлаган эди.

13:35 да ҳар иккала Ту-134 радардан ғойиб бўлади. «Пахатакор»чилар чиққан Ту-134 Молдавия самолётига 95 даража бурчак остида бориб урилган эди.тўқнашган эди. Икки дақиқадан сўнг Ан-24 самолёти экипажи осмондан Ту-134 самолёти қисмлари ерга қулаётгани ҳақида хабар беради. Самолётлар қолдиқлари Куриловка туманидаги учта аҳоли пункти ҳудудларидан топилади. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари эса парчаланиб кетган эди. 178 кишидан фақат бир кишининг жасади бутунлигича топилади.

Ҳодиса бўйича ўтказилган текширув натижалари ҳар иккала самолёт тўқнашувдан олдин портламагани ёхуд ёнғин содир бўлмаганини кўрсатган. Текширув комиссияси ҳалокатга диспетчер Жуковскийнинг хатоси сабаб бўлган, деган хулосага келади. Жуковскийда самолётларни турли баладликларга жойлаштириш учун имконият бор эди. Молдавия самолёти 9 600 м баландликка чиқиш учун диспетчердан уч марта рухсат сўраганига қарамай, Жуковский буни рад этади.

2008 йилда украинлаик жоурналист Евгений Панкратов авиаҳалокат бўйича текширув ўтказади. Унинг фикрича, «Тушунарли» тасди’ғи Ил-62 экипажидан эмас, балки айнан «Пахтакор» самолётидан бўлган. Бунинг исботи сифатида радиоалоқадаги аудиоёзувда ИЛ-62 экипажидан келган аввалги тасдиқдаги овоз билан охирги жавоб ўртасидаги фарқ борлигини келтиради.

«Нима учун Ту-134 кўрсатмага амал қилмади?» деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилар экан, жоурналист ўш вақтда радиоалоқанинг узатилишидаги камчилик, овознинг етиб бориш тезлиги скеинлиги, шовқин ва диспетчернинг бир вақтда икки смаолётга кўрсатма бериши туфайли буйруқни нотўғри тушунган, деган хулосага келади.

Диспетчер бир вақтнинг ўзида иккита самолётга уч хил кўрсатм абергани учун тушунмовчилик келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин, албатта. Чунки Сумской дастлаб Ил-62 га 9 600 метрга кўтарилишни, сўнгра Ту-134 га 9 000 мга чиқишни буюради. Шу билан бирга Днепродзержинскда 8 400 баладликда тўқнашув хавфи борлиги ҳақида маълум қилади.

Журналистнинг фикрича, Ту-134 экипажжи 8 400 м баландлик ҳақидаги огоҳлантирувни нотўғри тушунган ва ўша баландликда қолишга кўрсатма сифатида қабул қилган. Сумскойнинг хатоси эса «Тушунарли» жавобин олгандан сўнг хотиржамликка берилгани ва кўрсатма қабул қилинганини яна бир бор тасдиқлатмагани бўлади.
Бундан ташқари, ҳар иккала самолёт ҳаракатланган 8 400 метр баладлик булутлар билан қоплангани боис улар бир-бирини кўрмаган. Учувчилар нариги самолётни пайқаган тақдирда ҳам, тўғри бурчак остида бир нуқтага соатига 830 км тезликда келаётган самолёт йўналишини бир неча сония ичида бутунлай ўзгартириш имконсиз эди.

Ҳалокатдан 9 ой ўтиб, авиадиспетчерлар устидан суд жараёни бўлиб ўтади. Суд Николай Жуковский ва Владимир Сумскойни айбдор деб топади ва ҳар иккаласи 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинади. Сумской қамоқда 6,5 йил ўтиради. Сўнгра яхши хулқи туфайли озоқликка чиқарилади, Николай Жуковсикий эса ўз жонига қасд қилади.

Ҳодиса юзасидан олиб борилган тергов иши ҳатто марҳумларнинг яқинларига ҳам кўрсатилмаган. Совет матбуоти фожига унчалик эътибор қаратмади. Орадан бир ҳафта ўтиб, 18-августда «Советский спорт» газетасида «Пахтакор» аъзоларининг дафн маросими ҳақида хабар берилган. Бир неча кун олдин эса ҳалокат юзасидан қисқача таъзияномалар эълон қилинган эди. 

«Пахтакор» ҳалокатининг сири ҳанузгача тўлиқ ошкор қилинмаган. Тергов маълумотлари ҳалигаача «махфий» тамғаси билан сақланмоқда. 178 киши нобуд бўлган фожианинг сирини аниқлаш ва ҳақиқатнинг тагига етиш қачон ва кимга насиб этиши номаълум бўлиб қолмоқда.

Индамасхўжа Камгапхўжа ўғли

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан