Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш далат инспекциясида Самарқанд ва Истанбул орасида 2017-2018 йилларда доимий парвозларни амалга ошириш ҳақида протокол имзоланди, деб хабар қилмоқда Миллий авиакомпания матбуот хизмати.
Учрашувда Туркия Республикаси Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси бош директори Бахри Кесичи иштирок этди.
Имзоланган протоколга кўра, Самарқанд ва Истанбул орасида парвозлар 2017/2018 йилнинг қишги мавсумда ҳафтасига бир маротаба, ёзги мавсумда икки маротабадан амалга оширилади.