Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони Эрон билан «ярашиш»ни истамоқда
15.08.2017 07:14,  
15

Ироқ ҳукумати Форс кўрфазида юзага келган вазиятни юмшатиш ва кескинликни тугатишда воситачилик қилиши мумкин. Саудия Арабистони Эрон билан муносабатларни қайта тиклашда Ироқнинг воситачи бўлишини истамоқда. Бу ҳақида Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Ироқнинг «Ал-Ғадир» телеканали ички ишлар вазири Қосим ал-Аражийдан иқтибос келтиришича, Ироқ бош вазирининг Саудия Арабистонига ташрифи вақтида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ундан Эрон билан алоқани тиклашда ёрдам сўраган.

Қосим ал-Аражий бу ҳақида якшанба куни Эронга ташрифи вақтида маълум қилган. Ички ишлар вазри эътирофича, Саудия ҳукумати Эрон билан муносабатни қайта тиклаш ниятида. Ички ишлар вазири Саудиянинг таклифини Эрон расмийларига етказган ва улар бу хабарни илиқ кутиб олишган.

Эроннинг ИСНА агентлиги эса Муҳаммад ибн Салмоннинг Эрон билан кескинликни юмшатишни истаётгани ҳақида ёзган. Айни вақтда, Ироқ шиалари раҳнамоси Муқтадо ас-Садр шу ҳафтада БААга сафар қилишини эълон қилган.

Муқтадо ас-Садр июль ойи охирида Саудияга кутилмаган ташриф билан борган ва валиаҳд шаҳзода билан учрашган. Ўзини Ироқ ҳукуматига қарши мухолифат деб эълон қилган Муқтадо ас-Садрнинг Ироқ шиалари ўртасида катта таъсирга эга. Айни пайтда у амалдаги ҳукуматни кўп танқид қилиши ҳамда минтақада тинчликка эришиш учун Саудия билан Эронни ярашишга чақириши билан ҳам машҳур.

Иккала мамлакат ўртасидаги муносабатлар Саудияда шиа уламоси Нимр ан-Нимрнинг терроризмд аайбланиб қатл қилиниши ортидан кескинлашган. Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик алоқалар 2016 йилнинг январь ойида узилган. Ўшанда Ироқ иккала мамлакатни яраштириш учун воситачилик қилишни таклиф қилган эди.

Сунний Саудия ва Эрон шиалари бир қанча масалаларда келишолмай келади. 2015 йилги ҳаж мавсумида Макка ташқарисида юзага келган тартибсизликда юзлаб эронликларнинг ҳалок бўлиши иккала мамлакат ўртасида даҳанаки жанглар бошланишига сабаб бўлган. Яман ва Суриядаги фуқаролар урушларида улар қарама-қарши томонларни дастаклашмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан