Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк 50 минг сўмлик пулнинг муомалага чиқарилиши бўйича шарҳ берди
16.08.2017 17:53,  
20

Муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

Марказий банк сайтида эълон қилинган шарҳда айтилишича, миллий валютанинг 50000 сўм қийматдаги банкнотини муомалага киритиш республикада сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Банкнинг билдиришича, муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди.

Шунингдек, мазкур амалиёт нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ва ноқулайликларни камайтириш ҳамда банкоматлар орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг тегишли қарорига асосан 50 минг сўмлик банкнотлар шу йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан