Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ Каталониядаги терактларда ўзбекистонликлар жароҳатланмаганини маълум қилди
18.08.2017 14:30,  
3

17 августда Каталонияда (Испания) юз берган терактлар оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси маълумотларига асосланиб Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилади.

Элчихона Испания Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз,пайшанбадан жумага ўтар кечаси Испаниянинг икки шаҳрида террорчилик ҳаракатлари содир этилди. Аввалига Барселонада фургон одамлар устига бостириб борди, сўнгра Камбрильс шаҳрида номаълум кишилар йўловчиларга ҳужум уюштиришди.

Терактлар оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳатланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан