Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий суд раддияси: штурм бўлгани йўқ
19.08.2017 18:32,  
6

Ўзбекистон Олий суди шу йилнинг 16-17 август кунлари айрим интернет нашрларида пайдо бўлган хабарларни асоссиз экани ҳақида баёнот бериб, уларга раддия берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 16-17 август кунлари интернет тармоғида Ўзбекистон Олий суди биносига шу йилнинг 15 август куни ҳужум уюштирилгани ва бино босиб олингани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилган. “Фуқароларнинг кучли қичқириғи”, “ёпиқ дарвозаларнинг йиқитилиши”, “бузилган қулфлар”, “300-400 киши” ҳақидаги уйдирмалар аниқ маълумотни билмай туриб тарқатилган эди, деб ёзади Олий суд матбуот хизмати.

Қайд этиш жоиз, 2017 йил 15 августда Олий суд раиси К.Камилов фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича 100 дан ортиқ фуқаро қабул қилинган. 

Олий суд дарвозаси ёнида кутиб турган бир неча фуқаро қабул чоғида постда турган милиция ходими ва суд хизматчилари диққатини чалғитиб, ўзлари дарвоза зулфагини очиб, қабулга навбатсиз кириш мақсадида суд биносига киришган. 

Улар бино фойесига киргач, қабул тартибидан хабардор қилинган, фуқароларнинг бир қисми розиликлари билан Олий суд раиси ўринбосари ва судьялари томонидан қабул қилинди. Қолган кишиларни бевосита Раис қабул қилди. 

16 август куни эса Олий суд томонидан соат 9.30 дан 17.30 га қадар 60 нафар фуқаро қабул қилинган.

Олий суд биносига эса ҳеч қандай ҳужум уюштирилмаган.

Маълумот учун, Олий суд раиси томонидан ҳар куни фуқаролар қабул қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан