ХХ асрнинг охирги ўн йилликлари давомида Австралия қитъасида ОИТС билан бир йилда ўлган беморлар сони мингдан ортиқ эди, лекин врачларнинг сайи-ҳаракати натижасида беморларнинг сони сезиларли даражада камайган, деб хабар бермоқда RT сайти.
"Ҳозирда ОИТС касаллигини мониторинг қилмаймиз, шу касаллик билан оғриган беморлар даволанганларидан сўнг тўлиқ соғайиб кетмоқдалар" — дейди, Кирби институти профессори Эндрю Грюлих.
ОИВ (ВИЧ) нинг охирги босқичи — ОИТС, ОИВ да иммунитет сусайиб, охири оқибатда иммунитет танқислиги фонида оғир касалликлар келтириб чиқаради. Одамда ОИВ бўлса ҳам ОИТСга учрамаслиги ҳам мумкин. ОИТС билан курашда ўтган асрнинг 90-йилларида фойдаланилган вирусга қарши дори воситасидан фойланилганлиги ўз самарасини берди. Ушбу препарат ёрдамида ОИВни ОИТСга ўтиб кетиш ҳафи олинган.
ОИТСга қарши олиб борилаётган курашга қарамай, Австралияда бир йилнинг ўзида мингдан зиёд одам касалликка чалинмоқда.
Май ойида америкалик олимлар ҳам ОИТСга қарши дори ишлаб чиқаришда олдинга яна бир қадам қўйишга муваффақ бўлдилар. Яқин келажакда вирусларга қарши дори воситаларидан фойдаланилмай, "молекуляр қайчи" ёрдамида одам ДНКсидаги ОИВ-1 генини "қирқиб" уни даволаш йўлларини устида иш олиб борилмоқда.