Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Филиппин денгизида 72 йил олдин чўкиб кетган кема топилди
21.08.2017 21:42,  
22

Иккинчи жаҳон уруши пайтида сувга ғарқ бўлган ҳарбий кема қолдиқлари Филиппин қирғоқлари яқинида сув остида ётгани аниқланди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

АҚШнинг Тинч океани флотига қарашли Индианаполис жанговар кемаси 1945 йилнинг 30 юл куни Япония сувости кемаси томонидан ҳужумга учраган эди. Японлар томонидан торпедо билан зарба берилган кеманинг ғарқ бўлиши АҚШ армияси тарихидаги энг йирик кема ҳалокати ҳисобланади.

Кема сувга чўккан вақтда унинг бортида 1 196 киши бўлган. Денгизчи ва аскарлардан 316 нафаригина тирик қолган. Омон қолганлар кема сувга чўккандан сўнг 4 кун ўтиб қутқарилган. Унгача юзлаб аскарлар очлик ва сувсизликдан ҳалок бўлишган. Бугунги қутқариб қолинганлардан 22 нафари ҳаёт.

Торпедо портлаши оқибатида Индианаполиснинг сувга ғарқ бўлиши учун 12 дақиқа кифоя қилган. Ўша вақтда ҳарбий кема Гуамдан Филиппин томон ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Қайд этиш жоизки, Индианаполисда Ҳиросимага ташланган атом бомбасининг айрим қисмлари Гуамдаги ҳарбий базага етказилган.

Индианаполис Ҳиросимага атом бомбаси ташланишдан бир ҳафта, Япония таслим бўлишидан эса икки ҳафта аввал сувга ғарқ бўлган. Индианаполис қолдиқлари 19 август куни Филиппин денгизида, 5,5 км чуқурликда топилган. Кема қолдиқларини топишга Майкрософт асосчиларидан бири Пол Аллен ҳомийлик қилган.

АҚШ қонунчилигига кўра, уруш пайтида денгизга ғарқ бўлган кема урушда ҳалок бўлган аскарлар учун қабр ҳисобланади ва унинг қолдиқларини сув остидан олиб чиқиш тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан