Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон фойдасига жосуслик қилган ўзбекистонлик аёл 10 йилга қамалди
22.08.2017 23:06,  
2

Тожикистон фойдасига жосуслик қилгани учун ўзбекистонлик аёл 10,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилди Қирғизистоннинг КирТаг агентлиги.

"Ўзбекистон ҳарбий суди Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи 36 яшар Алена Кимни Тожикистон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топди ва 10 йилу 6 ой қамоққа маҳкум қилди", — дейилган хабарда.

Судланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Давлатга хоинлик" моддаси бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси жосуслик, давлат сири бўлган маълумотларни ўзга давлатга тақдим этганлик ҳамда давлат хавфсизлигига таҳдид солган ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш киритилган. Ўзгартишларга мувофиқ, фаолияти давомида ўзга давлат фойдасига жамоатчилик манфаати ҳамда давлатга зиён етказганлик учун фуқароликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан