Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Эски жўва» эрталабки бозори вақтинча кўчирилади
23.08.2017 09:16,  
12

Пойтахтнинг «Эски жўва» деҳқон бозоридаги мева ва сабзавотлар улгуржи савдоси майдончаси Зарқайнар кўчасидан «Чорсу» метро бекатига кириш қисмининг ўнг тарафидаги бўш ҳудудга вақтинча кўчириб ўтказишга қарор қилинди. Тошкент ҳокими шу ҳақдаги фармойишни имзолади.

Ҳозирда тонгги бозор Сақичмон кўчасидан кириш қисмида жойлашган. Фермер ва деҳқонлар бу ерга ўз мева-сабзавот маҳсулотларини олиб келиб, эрталабки вақтларда арзон нархларга сотади.

Катталаштириш учун расм устига босинг. Манба: Савдо департаменти.

Вақтинчалик кўчириш тўғрисидаги қарор ҳосил мавсуми бошланиб, бозорга мева ва сабзавот маҳсулотларини келтириш ҳажмлари сезиларли ошгани муносабати билан қабул қилинди.

«Сабзавот сотувчилар тонгги вақтларда автоуловлардан бозор автотураргоҳи ва бошқа ён атрофдаги кўчаларда маҳсулотларини сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, сабзавотлар автотураргоҳ майдонида тонг саҳарда юк ва енгил автомашиналар ҳамда ердан улгуржи савдо қилинмоқда. Кўп ҳолларда сабзавотлар ортилган автоуловлар жой етмаганидан кўчанинг йўл қатнов қисмига чиқиб савдо қилиши натижасида аҳоли ва автотранспорт воситаларига ноқулайликлар туғдириб, тирбандлик ҳолатлари юзага келмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Мазкур вақтинчалик чора пишиқчилик мавсуми ўтгунча яъни 15 ноябрга қадар амал қилади. Тонгги савдолар мазкур ҳудудда тонгги соат 4−00 дан 11−00 гача давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан