Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилоятида энг яхши қайнона аниқланди
23.08.2017 09:22,  
18

Раъно Ҳамроева Бухорода бўлиб ўтган "Адолатли қайнона" кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб деб топилди, деб хабар қилди Бухоро вилояти матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 8 қайнона иштирок этган.

Иштирокчиларнинг фарзанд тарбияси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, партия фаолиятига доир билими ва дунёқараши синовдан ўтказилган.

Ғолибни аниқлашда аёлларнинг ўз маҳалласида ташаббускорлиги, ижтимоий дахлдорлиги, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналар, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратилган.

Биринчи ўринни эгаллаган Раъно Ҳамроевага танловнинг мамлакат босқичига йўлланма берилган.

"Тотувлик кўп нарсага боғлиқ, — дейди Р.Ҳамроева. — Аввало, уйингизга келин бўлиб тушган қизни ўз фарзандингиз каби кўришингиз керак. Унинг янги оилавий муҳитга мослашишига кўмаклашиш, оилада учраб турадиган турли келишмовчиликларни вазминлик ва ақл билан ҳал қилишга ўргатиш керак. Қайнона озгина руҳшунос ҳам бўлиши шарт. Биз маҳалла йиғини маслаҳатчиси билан ҳамкорликда оилалардаги муаммоли ҳолатларни ана шу йўл билан ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Кейинги бир йилда ҳудудимизда бирорта ҳам оилавий ажралиш қайд этилмади".

Шунингдек, танловда Жондор туманидан партия аъзоси Солиҳа Қўзиева иккинчи, Когон шаҳар вакиласи Муҳаббат Саидова учинчи ўринни эгаллаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан