Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон телевидениесида жонли эфирлар бекор қилинди
23.08.2017 09:53,  
7

Модератор Шерзодхон Қудратхўжаев бошчилигида олиб борилган Халқаро пресс клуб сессиялари энди яқиндагина ташкил этилган «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканаллар эфирида тўғридан-тўғри узатилмайдиган бўлди, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

Пресс клубнинг Телеграм мессенжеридаги журналистлар билан ахборот алмашинув гуруҳида 23 август куни соат 11:00да халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган сессияси жонли эфирда узатилмаслиги ҳақида хабар берилди.

Ҳозирча Халқаро пресс клубнинг тўғридан-тўғри эфирга узатилмаслиги борсида бирор бир расмий изоҳ берилганича йўқ.

Шунингдек, «Ўзбекистон» телеканалида «Муносабат» кўрсатуви ҳам эфирдан йўқолган. Қуддус Аъзам бошловчилигидаги бу кўрсатув ҳар ҳафтада 4-5 марта жонли эфирда узатилиб келинаётганди.

Хабарларга кўра, МТРК Медиа марказида 21 август куни ўтказилган йиғилишда шундай қарор қабул қилинган. 21 август кунги йиғилишда бироз аввалроқ МТРК раиси ўринбосарлигидан олиниб, «Ўзбекистон» телеканалига раҳбар этиб тайинланган Хайрулла Нуриддинов яна лавозимига қайтарилган, «Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари Озод Ҳамидхўжаев лавозимдан олинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан