Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна бир бор кескин кўтарилиши кутилмоқда
25.08.2017 15:02,  
8

Август ойининг сўнгги ҳафтасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади.  Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 26 август куни кечаси +15…+20, кундузи +32…+37, 27-29 август кунлари кечаси +17…+22, кундузи +34…+39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17…+22, кундузи +33…+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ўзгарувчан, булутли ҳаво бўлади. Ҳарорат 26 август куни кечаси +17…+22, кундузи +32…+37, 27-29 августда +34…+39 даражани ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўзгарувчан, булутли ҳаво бўлади. 26 август куни кечаси +15…+20, кундузи +32…+37, 27-29 август кунлари кечаси +17…+22, кундузи +34…+39 даража иссиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан