Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия: Эрдўғон бор экан, Туркия Евроиттифоққа қабул қилинмайди
25.08.2017 17:36,  
11

Германия ва Туркия ҳукуматлари ўртасидаги даҳанаки жанг давом этмоқда. Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриел Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон номига яна танқидлар ёғдирган. Бу ҳақида Reuters​ агентлиги хабар бермоқда.

Билд нашрига берган интервьюсида Зигмар Габриел Туркия раҳбарини Европа Иттифоқига кириш учун иттифоқ билан олий даражадаги музокараларга жиддий киришмасаликда айблаган. Германиялик дипломатнинг айтишича, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг ҳукумати ҳокимиятда қолар экан, Туркия Европа Иттифоқига кира олмайди.

“Шу нарса аниқки, бундай ҳолатда Туркия ҳеч қачон ЕИ аъзоси бўла олмайди. Бунинг сабаби биз Туркияни иттифоққа киришини истамаслигимизда эмас, балки Туркия ҳукумати ва Эрдўғон Европанинг қадриятларидан борган сари узоқлашиб бораётганида”, – деб айтган ташқи ишлар вазири.

Зигмар Габриелнинг ушбу сўзлари Германия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар кескинлашган ва дипломатик инқироз давом этаётган бир вақтда янгради. Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Германиядаги туркларни келаси ойда бўлиб ўтадиган сайловларда ҳукмрон партияга овоз бермасликка чақирган эди.

Маълумот учун, Туркиянинг Евроиттифоққа қўшилиш ҳаракати 1963 йилда бошланган бўлиб, ўшанда Туркия ва Европа ўртасида Анқара битими имзоланган. Туркия Жумҳурияти 1987 йилда Евроиттифоққа кириш учун расман ариза берган. Аммо иттифоқ Туркияни қабул қилишни турли баҳоналар билан ортга суриб келади.

Ўтган йилнинг июль ойида Туркияда ҳарбий тўнтариш ўтказишга уринилиши ортидан тўнтаришга алоқадорликда гумонланган минглаб одамларнинг ҳибсга олиниши Европа Иттифоқининг норозилигига сабаб бўлган. Ўзаро муносабатлар шу йилнинг апрел ойида Туркияда президентлик республикасига ўтиш бўйича референдум арафасида янада кескинлашган. Ўшанда Туркия раҳбари Германия ва Нидерландия ҳукуматларини нацизмда айблаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан