Ироқ жангарлари Талл-Афар шаҳрини террорчилардан тозалаш давомида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонлик бўлган, "ИШИД" террорчилик уюшмаси жангарлари сафига қўшилган юздан ортиқ кишиларнинг ҳужжатлари топилди. Бу ҳақда РИА Новости Ироқ қўшинлари манбасига таянган ҳолда хабар қилди.
Операция қўмондони якшанба куни Талл-Афар шаҳри террорчилардан тўлиқ озод этилганлиги ҳақида маълум қилди. Ҳарбий аскарларга тегишли бўлган диван ичида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар топилган.
"Ҳарбий аскарларга тегишли бўлган диван ичида ўнлаб ёки юзлаб ҳужжатлар сақланган. Ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаш учун махсус хизматларга топширилди", — деб таъкидлади вакил.
Агентлик "ИШИД" террорчилик уюшмасига хорижий жангариларга тегишли ҳужжатларга танишиб чиқиш имкони берилди. Уларда энг кўпи Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон шунингдек, Судан ва Хитой фуқаролари борлиги аниқланди. Қоғозлар орасида фуқароларни уюшмада бўлиш муддатлари ҳамда Сурия, Ироқ ва Афғонистон турли ҳудудларда олиб борилган жангларда иштирок этиши тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Талл-Афар Сурия ва Ироқ чегарасидаги "ИШИД" террорчилик уюшмаси жангарлари томонидан қуршаб олинган энг йирик манзилларидан бири эди.