Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Техас штати охирги 50 йилдаги энг даҳшатли довул чангалида қолди
29.08.2017 13:22,  
4

Ўтган ҳафтада АҚШнинг Техас штатига ёпирилган Ҳарви тўфони Ҳюстон шаҳри кўчаларини сув ичида қолдирди. Штатнинг турли ҳудудлари кучли ёмғир, сув тошқинлари ва шамолдан талафот кўрди, деб хабар беради Reuters​ агентлиги.

Ҳарви тўфони ҳозирга қадар Техас штатида 8 кишини ҳаётдан олиб кетган бўлса, ўн минглаб кишилар уйсиз қолган. Табиий офат Техасда юз берган сўнгги ярим асрдаги энг кучлиси дея тавсифланмоқда. Жума куни Ҳюстон шаҳри яқинидаги денгиз соҳилида бошланган тўфон туфайли штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Ҳюстонда довулдан жабрланган одамларни эвакуация қилиш учун миллий гвардия ҳарбийлари, полиция, қутқарув хизматларидан иборат минглаб кишилар сафарбар этилган. Тинч аҳолини қутқариш учун вертолётлар, қайиқлар ва сув тошқинларига қарши ҳаракатланадиган махсус транспорт воситаларидан фойдаланилмоқда.

АҚШнинг энг йирик тўртинчи шаҳри ҳисобланган Ҳюстонда 6,8 миллион аҳоли истиқомат қилади. Табиий офат сабаб Ҳюстон аэропорти, автомагистрал ва темирйўллар, шифохона, мактаб ва идоралар ёпилган. Шаҳар аҳолисининг бир қисми электр энергиясидан маҳрум бўлган. Кучли ёғингарчилик туфайли Ҳюстондан оқиб ўтадиган учта дарё ўзанидан тошиб чиққан.

Айни пайтда, табиий офат яна бир неча кунгача давом этиши тахмин қилинмоқда. Чоршанба куни катта ҳажмдаги ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп сешанба куни табиий офатдан зарар кўрган Техас ва Луизиана штатларига сафар қилиши ҳақида маълум қилган. Тўфон етказган зарар ҳажми 20 миллиарддан 40 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан