Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Керри Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга АҚШнинг алоқадорлиги тўғрисида жавоб берди
17.07.2016 10:58,  
4

АҚШ давлат котиби Жон Керри Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан мулоқотида Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишда АҚШнинг алоқадорлигини рад этди ва бу ёлғон маълумот икки тарафлама муносабатларга зарар етказишини айтди. Керри Туркиянинг демократик танланган ҳукуматини қувватлашини яна бир бор билдирди, Анқарани босиқликка ва давлат тўнтаришига уриниш ҳолатини кўриб чиқишда қонунни ҳурматлашга чақирди.

16 июл куни Туркия Президенти АҚШда истиқомат қилаётган тарғиботчи Фатҳулло Гуленни қайтаришни Барак Обамадан сўради ва "Агар биз стратегик ҳамкор бўлсак, илтимосимизни бажаринг. Ахир, биз сиз сўраган террорчиларни берганмиз", деди.

Аввалроқ Жон Керри Туркиядаги давлат тўнтаришга уринишда Гуленнинг алоқадорлигини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан