Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсон аъзолари билан савдо қилиш жиноий тартибда таъқиб қилинади
29.08.2017 19:18,  
14

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини  ва Жиноят кодексига тузатишлар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Норма” нашри хабар берди.

Мазкур қонун лойиҳалари ҚҲТБТ порталида муҳокама учун очиқ. Хусусан, “Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси қуйидагиларни тартибга солади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг соҳадаги ваколатини;  

амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар, тартиб ва чора-тадбирларни;

донорлар ва реципиентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини.

Шу билан бир қаторда, Жиноят кодексини иккита модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

Биринчиси, инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишга мажбур қилиш ёки ноқонуний ажратиб олиш. Ушбу жиноят учун санкция 3 дан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки худди шу муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан озодликдан маҳрум қилишдан иборат. Оғирлаштирувчи ҳолатлар 5 дан 8 йилгача, одам ўлими эса 8 дан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

Иккинчиси, инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларига нисбатан битим тузиш 3 дан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки ҳудди шу муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади. Жиноят такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган тақдирда, айбдорлар 5 дан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда миллий қонунчилигимизда инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган (ЖКнинг 133-моддаси).

P.S.: Лойиҳалар ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан