Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳасан Руҳоний: Саудия Арабистони террорчиларга ёрдам беришни тўхтатиши керак
31.08.2017 09:20,  
12

Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Саудия Арабистонини Яман ва Суриядаги террорчиларга ёрдам беришда айблади, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Сешанба куни Эрон телевидениесида чиқиш қилган президент Саудия ҳукуматини террорчиларни дастаклашни тўхтатишга чақирган. Унинг фикрича, Яман ва Сурияда Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар террорчилардан иборат.

“Саудия Арабистонининг Яманга ҳарбий босқини ҳамда Сурия ва Ямандаги террорчиларни дастаклаши Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги алоқаларни яхшилашга қарши асосий тўсиқлардир. Саудия террорчиларни қўллашни бас қилиши керак”, – деб айтган Эрон президенти.

Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатлар уларнинг Яқин Шарқда таъсирга эга бўлиш учун кураши туфайли кескинлашган. Иккала мамлакат Яман, Сурия, Ироқ ва Ливандаги урушларда қарама-қарши томонларни қўллаб келишмоқда.

Саудия-Эрон муносабатлари ўртасидаги зиддият ,айниқса, Ямандаги фуқаролар урушида кучайиб кетди. Эрон дастагидаги ҳусий исёнчилари ва Абдурраббу Мансур Ҳодий ҳукумати ўртасида 2014 йилда бошлаган фуқаролар уруши Яманни Эрон ва Саудия манфаатлари кесишган жанг майдонига айлантирди.

Ҳусий исёнчилар Яман пойтахти Сана шаҳрини қўлга олиши ва мамлакат президентининг Саудияга қочиб ўтиши Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг урушга аралашувига олиб келди. Коалиция қўшинлари 2015 йилнинг баҳоридан бери исёнчиларга қарши кураш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Саудия ва Эрон ҳукуматлари Сурия масаласида ҳам ҳамфикр эмас. 2011 йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида Эрон Башар Асад ҳукуматини қўллаб келаётган бўлса, Саудия Арабистони ҳукуматга қарши исёнчиларни дастаклаб келмоқда. Саудия ва Эрон ўртасидаги дипломатик алоқалар 2016 йилнинг январь ойида буткул узилган бўлиб, икки давлат ҳукуматлари бир-бирларини террорчиларга ёрдам беришда айблаб келишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан