Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев октябрда Туркияга ташриф буюради
31.08.2017 09:41,  
3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Мирзиёев номига юборган қутловида айтилади

«Ишонаманки, шу йил октябрь ойида Сизнинг Туркияга амалга оширадиган ташрифингиз бугунги кундаги муносабатларимизни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади», — дейилади мактубда.

«Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 25 йиллигига тўғри келган 2017 йилда ҳамкорлигимиз сезиларли даражада фаоллашди. Ўтган йил ноябрь ойида Самарқанддаги учрашувимиз бу жиҳатдан бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди ва мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотлар орқали муносабатларимиз барча соҳаларда жадал ривожланмоқда», — дея қайд этди Туркия президенти.

«Халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ришталари мустаҳкам пойдевор бўлган Туркия – Ўзбекистон муносабатларини Сиз Жаноби Олийлари билан бирга янада ривожлантириш тарих олдидаги муштарак масъулиятимиздир», — дея таъкидлади у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан