Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покемон ишқибозларининг энг антиқа қилиқлари
26.07.2016 21:08,  
4

Покемон Го (Pokemon Go) ўйини пайдо бўлиши биланоқ яшин тезлигида оммалашиб кетди. Дунё бўйлаб миллионлаб ўйинчилар покемонларни қидириб кўчаларни кезишмоқда. Ўйин қоидаси оддий: смартфон камераси орқали воқеликка қараб покемонларни кўчалар, хиёбонлар, анҳор бўйлари ва бошқа жойлардан қидирасиз.

Бу ўйинни диванда ётганча ўйнаб бўлмайди. Ўйиннинг афзалликларидан бири кишини жисмоний фаолликка чорлашидир.

Яқинда Нью-Йоркда қизиқарли ҳодиса рўй берди. Истироҳат боғларидан бирида яширинган ноёб покемонни тутиш учун юзлаб одамлар бир-бирига қарамасдан ҳаракатланиб тиқилинчни юзага келтирди. Йўлда машина ҳаракати тўхтаб қолди.

Видеони томоша қилдингизми? Зомби ҳақидаги кинолар ёдингизга тушгандир? ;)

Боснияда эса ўйин завқидан маст бўлган ишқибозлар покемон қидириб уруш даврида миналаштирилган бинога кириб кетишди. Хайриятки, фожеа содир бўлмади, аммо бу жамоатчиликнинг эътиборини тортмасдан қолмади.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳатто, уруш ҳолатида бўлган сурияликлар покемон ўйнашмоқда.

Pokemon Go ўйинини смартфонингиз хотирасига юклаб олинг: iOS учун, Android учун

Диққат! Ўйиннинг вирусли нусхаларидан эҳтиёт бўлинг. Бу ҳақда sof.uz илгари хабар қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан