Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Европага мева ва сабзавотлар етказиб беради
3.09.2017 15:05,  
23

Латвия пойтахти Рига шаҳрида жорий йилнинг 28-30 август кунлари Латвия-Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида бизнес форум ўтказилди, деб хабар бермоқда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” Sof.uz нашрига.

Ушбу форум доирасида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК вакиллари томонидан озиқ-овқат соҳасида бир нечта йўналишлар бўйича музокаралар олиб борилди. Бунинг натижасига кўра, Рига шаҳрида Ўзбекистон -Латвия савдо уйи очилиши келишиб олинди.

Шунингдек, Европанинг барча мамлакатлари, Скандинавия ва Болтиқбўйи давлатларига Ўзбекистондан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларни сақлаб ва етказиб берувчи логистика маркази “ҳуб” ишга туширилади. Бундан кўзланган асосий мақсад Европа мамлакатлари савдо пеш-тахталарини Ўзбекистоннинг сархил мевалари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдир

Яна бир маълумот- Жиззах вилоятида қаттиқ турдаги пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонани очиш бўйича меморандум имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан