Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уяли алоқа ва интернет хизматлари нархи сўмда белгиланадиган бўлди
4.09.2017 16:04,  
16

Ўзбекистонда хорижий валютанинг давлат курси ошишига қарамасдан, уяли алоқа ва интернет хизматлари нархи ўзгармайди, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидаги манба "Sof.uz" сайтига.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги конвертация очилиши муносабати билан алоқа операторлари ва интернет провайдерларга махсус йўриқнома юборди.

Унда айтилишига кўра, 5 сентябрдан бошлаб барча хизматлар нархи миллий валютада белгиланган бўлиши керак.

Иккинчидан, АҚШ долларида ёки ш.б. да кўрсатилган нархлар ҳисоб-китоб қилинганда, уларнинг миллий валютадаги қиймати, Ўзбекистон Марказий банкининг 2017 йил 4 сентябридаги курси бўйича ҳисобланган нархлардан ошмаслиги керак.

Юқоридаги талаблар, президентнинг 3082 ва 5177 сонли қарорлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан