Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбектуризм" Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда
28.07.2016 13:09,  
5

"Ўзбектуризм" миллий компанияси Туркияга йўл олган Ўзбекистон фуқароларига ҳамда бу мамлакатга саёҳатларни амалга оширувчи туроператорларга мурожаат қилиб, ўз режаларида бу мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олишни сўраган. Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда.

"2016 йилнинг 27 июли ҳолатига кўра, Туркиянинг муайян қисмларида беқарорлик ҳолати сақланиб қолмоқда, айни вақтда бу мамлакатга саёҳат қилиш хавфсиз эмас. Шу туфайли мамлакатдаги беқарор вазиятни ҳисобга олиб вазият барқарорлашгунига қадар Туркияга сафар қилмасликни тавсия этамиз", — дейилган миллий компания хабарида.

"Ўзбектуризм", шунингдек, айни вақтда Туркия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларидан зарур эҳтиёт чораларига амал қилишни сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан