Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон Мянмадаги инқирозни 20 та мусулмон давлатлар билан муҳокама қилди
4.09.2017 21:06,  
11

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Мьянмадаги рохиня мусулмонлари билан юз берган инқирозни Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та мусулмон давлат раҳбардарилар билан муҳокама қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, Туркия Мянмадаги инқироз масаласини БМТнинг Бош Ассамблеясига муҳокама қилиш учун олиб чиқмоқчи.

"Мен рохиня халқи билан юз берган инқироз масаласини Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та давлат етакчилари билан муҳокама қилдим. Жорий йил 19 сентябр куни БМТнинг Бош ассамблеясига ушбу масалани олиб чиқамиз ва дунё мамлакат етакчилари билан муҳокама қиламиз. Афсуски, Мянмада жуда кўп мусулмонлар ўлдирилди. Лекин дунё бунга бефарқ бўлди", — деб таъкидлади Эрдўғон журналистларга.

Маълумот учун, бир қатор мамлакатларда Мянмада давом этаётган шафқатсизликларга қарши намойишлар бўлиб ўтган. Жумладан, 3 сентябр куни Москвадаги Мянма элчихонаси олдида 800 дан ортиқ намойишчилар тўпланган. Бугун эса Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида минглаб одамлар намойишга чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди Ракҳайндаги вазиятни муҳокама қилиш учун Мянмага сафар қилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан