Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ раҳбарлигидан бўшатилган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Мудофаа вазири этиб тайинланди
5.09.2017 08:09,  
22

Илгарироқ Ўзбекистон ИИВ вазири Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Пўлат Бобожонов эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон президенти расмий сайтида Ҳукумат таркибида юз берган янги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот чоп этилди.

Хабарга кўра, ИИВ раҳбарлигидан озод этилган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланган. Бу лавозимни унга қадар Кабул Бердиев эгаллаб келаётган эди.

Мирзиёевнинг 2017 йил 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ Мудофаа вазирлигидан озод этилган Кабул Бердиев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан