Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон ҳудудида Америка жосус дрони уриб туширилди
5.09.2017 16:21,  
20

Охирги 6 ой давомида Эрон ҳаво ҳудудида АҚШга қарашли битта жосуслик самолёти ва яна бир разведка дрони аниқланган, деб хабар бермоқда Russian Today​ телеканали.

Шанба куни Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари ташкил топган кун муносабати билан сўзга чиққан Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўмондони Фарзод Исмоилийнинг айтишича, 26 август куни RQ-4 разведкачи дрони уриб туширилган. U2 жосус самолёти эса 21 март куни Эроннинг огоҳлантиришларидан сўнг ҳаво ҳудудини тарк этган.

Генралнинг айтишича, 21 март куни бўлиб ўтган ҳодиса разведка самолёти учувчисининг ҳалокати билан тугаши мумкин эди. Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШ самолётини уриб туширишга тайёр турган.

Исмоилий Эрон ҳудудига киришга уринган ҳар қандай жосус ҳаво кемаси иккиланишсиз йўқ қилинишидан огоҳлантирган. Шунингдек, йил охирига қадар Эрон армияси Россиянинг С-300 тизимига қўшимча тарзда Bavar-373 мудофаа тизими ишга тушиши маълум қилинган. Бундан ташқари, эронлик муҳандислар 3 минг км радиусдаги учар жисмларни аниқлайдиган юқори даражада сезгир радарлар ишлаб чиқариш технологиясини ҳам ўйлаб топишган.

Якшанба куни ҳарбий-ҳаво кучлари куни муносабати билан Эрон олий диний раҳнамоси Оятуллоҳ Хоменеий аскарлар билан учрашган. Хотамул Анбиё ҳарбий базасида бўлиб ўтган тадбирда Эрон раҳбари авиастия қўшинлари номига илиқ сўзларни айтиб, мақтаган.

Эрон ҳудудида АҚШ самолётлари учиши бежиз эмас. АҚШ ҳарбийлари Эрон томонининг муносабати ва жавоб қайтариш тезлигини текшириш учун ҳаво ҳудудини бузиб туради. Бу ҳақида Пентагон расмийлари ўтган йили маълум қилишган эди. Бундан ташқари АҚШ томони халқаро ҳаво ва денгиз ҳудудларида Эроннинг “нопрофессионал” ва «хавфли» ҳаракатларидан шикоят қилиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан